сентябр 19, 2020 13:29 Asia/Tashkent
  • Қора денгизда  НАТО ҳарбий кемалари амалиёт миссияларини 30 фойизга кўпайтиришган

Россия қуролли кучлари Бош штаби амалиёт идораси раиси, Қора денгиздаги НАТО ҳарбий миссиясини 30 фойизга кўпайганлиги ҳақида хабар қилди.

"Хабарнигорони Жавон" сайтининг хабар қилишича, кеча Россия қуролли кучлари Бош штаби амалиёт идораси раиси Сергей Рудской Қора денгизда НАТО ҳарбий кемаларини амалиёт миссиясини 30 фойизга ошганлигига тўхталиб, НАТО ҳарбий кемаларидан ташқари  Қора денгизда ўз ҳарбий самолётлари, денгиз ва ҳаво разветка бўйича стратегик тажҳизотларини ҳам кучайтирган деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Қора денгиз-Россия ва Ғарб ўртасидаги қарамақаршиликнинг асосий майдонидир.

НАТО денгиз бўлинмалари доимий равишда Қора денгизда бўлиб, ҳар йили Грузия ва Украина соҳилларида ҳарбий машқлар ўтказади ва унда Россияни асосий душман сифатида кўрсатади.

НАТО сўнгги йилларда  Москванинг Ғарбга  қилаётган таҳдидларини баҳона қилиб,  Россия ҳудудлари яқинида ва бу мамлакатнинг чегараларига яқин минтақаларда иштирокини  оширган.

Ғарб ва Москва ўртасидаги муносабалар 2014 йилдан бери, НАТО, айниқса АҚШнинг Европа Шарқида ва Россия билан чегарадош минтақаларида ҳарбий ҳузурини оширгани, Украина бўҳрони, Болтиқ денгизи ва Сурия вазияти масалари сабаб янада кескинлашди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ