сентябр 19, 2020 14:37 Asia/Tashkent
  • Белоруссия давлати Литва, Польша ва Украина билан чегараларини ёпиб қўйди

Белоруссия президенти кўпроқ қўшинларини жойлаштириш орқали қўшнилар билан чегараларини қуриқлаш учун Польша, Литвия ва Украина билан чегараларини ёпишини буюрди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Белоруссия армиясининг ярми Польша, Литвия ва Украина билан чегараларии қуриқлаш учун тўлиқ жиҳозланган.

12 сентбярь  CTV телеканалида берган интервьюсида, Белорус мудофаа вазири  Viktor Xornin ҳам Литва-Белоруссия чегарасида АҚШ танк батальонининг жойлаштирилишидан хавотир билдирди.

Яқинда Россия ташқи раветка идораси ҳам  Белоруссия митингларида АҚШнинг роли борлигига тўхталиб, АҚШ 2019 ва 2020 йилларда Белоруссиядаги норозилик намойишларига нодавлат ташкилотлари орқали 20 миллион долларга яқин маблағ сарфлади ва нотинчликлар бошланишидан бери  ҳукуматга қарши кучларини қўллаб- қувватлашишни оширди деб эълон қилди.

.Ҳозиргача кўплаб Ғарб давлатлари Белоруссия ҳукуматлари унинг ички ишларига аралашиш орқали Минск давлтини инсон ҳуқуқларини бузишда айбламоқда. 

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ