сентябр 20, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлат котиби Эронга қарши санкцияларни қайтаришни даъво қилмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларининг қаршиликларига қарамай, АҚШ давлат котиби Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашни даъво қилмоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео ўз сўзларида, БМИТнинг Эронга қарши барча санкциялари жумладан қурол-яроқ эмбаргоси қайта тикланган деб иддао қилди.

Помпео  АҚШнинг бир бирига зид ушбу ҳатти ҳаракатларида, АҚШ  Эронга қарши санкцияларни қайтаришга ҳаракат қилаётгани дек янги дипломатик йўлларни ҳам изламоқда деб айтди.

АҚШнинг Эронга қарши барча санкцияларни қайтаришни амалга оширишга уринаётгани турли Халқаро расмийларининг аксиламалларига дуч келди.

БМТдаги Франция вакили тарқатган баёнотида, Эронга қарши Халқаро санкциялар бекор қилинмоқда деб изоҳлади.

Баёнотда Франция, Германия ва Британия Эрон билан ядровий келишувни тўлиқ амалга оширишга содиқ деб келтирилган. 

Россиянинг БМТдаги элчиси ҳам АҚШнинг ушбу ҳатти -ҳаракатини танқид қилар экан, АҚШ шу восита билан ўзини таҳқирлаб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларига ўжарлик билан қарши чиқмоқда деб таъкидлади.

АҚШ расимйларининг Эронга қарши даъволари шу ҳодадирки, санкциялар Эронни ўз йўлидан қайтара олмаган ва Вашингтон ҳам бирор мақсадига эриша олмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ