сентябр 20, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • БМТ АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларини қайта тиклаш ҳақидаги даъволарига қарши чиқди

БМТ Бош котиби АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни қайтариш позициясига зид эканлигини маълум этди.

Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида  АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни қайтариш тўғрисидаги даъвосида ҳақиқат йўқлиги сабаб уни амалга ошириш мумкин эмас деб изоҳлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларининг қаршиликларига қарамай, АҚШ давлат котиби Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашни даъво қилмоқда.

БМТдаги Франция вакили тарқатган баёнотида, Эронга қарши Халқаро санкциялар бекор қилинмоқда деб изоҳлади.

Баёнотда Франция, Германия ва Британия Эрон билан ядровий келишувни тўлиқ амалга оширишга содиқ деб келтирилган. 

Россиянинг БМТдаги элчиси ҳам АҚШнинг ушбу ҳатти -ҳаракатини танқид қилар экан, АҚШ шу восита билан ўзини таҳқирлаб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларига ўжарлик билан қарши чиқмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ

Шарҳ