сентябр 20, 2020 15:26 Asia/Tashkent
  • Jozef Borrell ҳам АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни қайтариш даъвосига муносабат билдирди

Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъули АҚШнинг Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклаш хусусидаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Халқаро ядровий келишув асосида Теҳронга қарши санцияларини бекор этиш ваъдалари давом этмоқда деб айтди.

Форс ахборот агентлининг хабар қилишича, бугун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Жозеф Боррел тарқатган баёнотида АҚШ давлати Халқаро ядровий келишувдан чиқиши ҳамда  ушбу ядровий келишувга тегишли фаолиятларининг ҳеч бирига қатнашмаслиги билан  қатнашувчи мамлакат сифтида  эмас ҳамда Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси остида БМТ санкциларини қайта тиклай олмайди деб изоҳлади.

Боррел ўз баёнотида, барча томонлар иштирокида Халқаро ядровий келишувни сақлаб қолиши ва ижро этилишига ишонч ҳосил бўлиши мақсадида бор куч қудратини ишга солишини қўшимча қилди.

Бугун Халқаро ядровий келишувга аъзо бўлган Европа тройкаси-Германия, Франция ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳам АҚШ даъволарига кўрсатган аксиламалида, қўшма баёнотида  Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини ижро этиш мажбуриятлари доирасида амал қилишини маълум этдилар.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларининг қаршиликларига қарамай, АҚШ давлат котиби Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашни даъво қилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ