сентябр 21, 2020 11:09 Asia/Tashkent
  • Москва ва Пекин Хавфсизлик кенгашга мактуб йўлладилар: Эронга қарши санкцияларни тўхтатиш жараёни  давом этмоқда

Якшанба куни, БМТдаги Россия ва Хитойнинг доим вакиллари БМТ Хавфисизлик кенгашига йўллаган мактубида Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида АҚШнинг Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклашга уринишини ноқонуний деб атадилар.

БМТдаги Хитой вакили Zhang Jun ва бу ташкилотдаги Россия намояндаси Vasily Nebenzya ушбу мактубида, АҚШнинг Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклашга уринишини ноқонуний  эканлигини таъкидлаб, Эронга нисбатан санкцияларни тўхтатиш жараёни илгаригидек давом этмоқда деб ёздилар.

Германия Ташқи ишлар вазирилиги ҳам АҚШнинг Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклашга уринаётганини ноқонуний деб атади.

Германия ТИВ-и ўз баёнотида  АҚШ Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш учун қонуний ҳақ ҳуқуқга эга бўлмаганига тўхталиб, Берлин илгаригидек Халқаро ядровий келишувни сақлаш тарафдоридир деб изоҳлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг аксарият аъзоларининг қаршиликига қарамай, АҚШ давлат котиби Майк Помпео шанба куни БМТнинг Эронга қарши барча санкциялари, шу жумладан қурол-яроқ эмбаргосини қайта тиклаганини даъво қилди.

АҚШнинг бу даъвоси кенг қаршиликларга дуч келди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ