сентябр 21, 2020 14:02 Asia/Tashkent
  • Трампнинг ҳатти -ҳаракати АҚШни яккаланишига олиб келади

New York Times газетаси Вашингоннинг Европадаги энг яқин иттифоқчиларини БМТнинг Эронга қарши санкцияларини қайтаришига қарши чиқишганини Вашингтон давлатини яккаланиб қолганининг нишонасидир деб ёзди.

Бугун New York Times  газетаси АҚШнинг Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклаш хусусидаги иддаолари борасидаги мақоласида  Трамп 2018 йилда Халқаро ядровий келишувдан чиққанига тўхталиб, АҚШнинг ҳанузгача Халқаро ядровий келишув аъзоси бўлганини иддао қилиши  уятсизлик ва қўпол бир даъводир деб қўшимча қилди.

Мазкур газета  олдинроқ бекор этилган АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеонинг Эронга қарши БМТ санкцияларини  қайта тиклангани тўғрисидаги иддаоларини аҳамиятсиз эканлигига ишора қилиб, Трапм ҳукумати  муҳим ҳар бир халқаро келишувнинг яхлитлиги ва бутунлигини бузади деб таъкидлади.

Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган учта Европа давлати ёки Европа учлиги /Германия, Франция ва Британия/ ташқи ишар вазирлари ҳам  якшанба куниқўшма баёнотида Хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюциясини бажаришга содиқ эканлигии билдирдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ