сентябр 22, 2020 12:10 Asia/Tashkent
  • Россияда Эрон ҳарбийлари иштирокида

Кеча Россиянинг жанубий минтақасида бу мамлакат мезбонлигида ва Эрон, Хитой, Покистон, Белоруссия ва Мянмадан келган 13 минг ҳарбийлар иштирокида " Кавказ-2020" қўшма ҳарбий машқлари бошланди.

ТАСС ахборот аентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарида, Россиянинг жанубида жойлашган мамлакатлар жумладан Каспий денгизи ва Қора денгиз ўртасида ҳамкорлик ва ишончни кучайтириш ҳамда минтақа мамлакатларида хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш мақсадида " Кавказ-2020" ҳарибй машқлар ўтказилмоқда деб эълон қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек, машғулотларда Россиянинг жанубий- ғарбий минтақаларида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш учун мамлакатлар коалицияси ҳарбий кучларидан фойдаланиш машқлари ўтказилади, шунингдек, энг сўнгги техника ва мудофаа ва жанговар тажҳизотлар ва ютуқлар, ракетага қарши тизимлар, ракеталар, қирувчи самолётлар , вертолётлар ва бошқа замонавий қуроллардан фойдланилади деб изоҳлади.

Россия Мудрфаа вазирлиги хабарида келтирилишча, денгиз машқлари Каспий денгизи ва Қора денгизда бўлиб ўтади ва Эрон кемалари Каспий денгизида Россия билан ҳамкорлик қилади.

Kavkaz-2020  машғулотлари икки босқичда 26 сентябрь шанба кунига қадар давом этади. Биринчи босқичда ҳарбий қўмондонлик оранлари ҳарбий ҳаракатларининг ҳарбий ва сиёсий шароитларда қараб ишлаб чиқишади ва иккинчи босқичда эса ҳарбий қисмларнинг ҳарбий амалиётларда иштирок этиши амалда синовдан ўтказилади.

Ёрлиқ

Шарҳ