сентябр 22, 2020 14:52 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг New Start шартномасини янгилаш шартларига қарши чиқди

Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚШнинг " Янги старт" шартномасини узайтириш тўғрисидаги шартлари ва талабларини рад этди.

Душанба куни, Россия ТИВ раҳбари муовини Сергей Рябков президент Дональд Трампнинг қуролни назорат қилиш бўйича махсус вакили Маршал Биллингсланинг "Янги Старт" шартномсини узайтириш шартларини рад этиб, бу шартлар келишувга эришиш эҳтимолини минималлаштиради деб таъкидлади.

Рябков шунингдек,  бу битим устидан келишув эҳтимолини камайиши тўғрисида огоҳлантирди.

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ўз сўзларида,  АҚШ ультиматумини рад этиб, бундай гапириш мумкин эмас дб қўшимча қилди.

Россияниннг " Коммерсант" газетасига берган интервьюсида, Бллингсла Вашингтоннинг Москвага " Янги старт" стратегик қуролларни қисқартиш тўғрисидаги шартномасини 5 йилдан камроқ муддатга узайтириш бўйича янги таклифини эълон қилди.

Бироқ бу шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 5 февралда тугайди.

Янги Старт шартномаси 2010 йил апрель ойида Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўша пайтдаги АҚШ президенти Барак Абама ва унинг россиялик ҳамкасби Дмитирй Медведев  ўртасида имзоланган АҚШ-Россия стратегик қуролларни қисқартириш келишувидир.

Шартномага кўра, томонлар ўзларининг ядро қуролларини қисқартиришга келишиб олишга розилик беришган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ