сентябр 23, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • Макрон: АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашдаги ҳаракати халқаро қарорларни бузиш ҳисобланади

Франция президенти, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни тиклаш бўйича бир томонлама ҳаракатини Халқаро резолцияларининг бузилиши деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Франция президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош Ассамблеясинингт 75 сессиясида сўзлагагн нутқида, Париж, Берлин ва Лондон давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилишларини баён этар экан, санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизми  Хавфсизлик кенгаши  ва унинг барча резолюцияларига қаттиқ зарба бўлади ва минтақавий зиддиятларни янада ошишига сабаб бўлади деб айтди.

Маркон шунингдек, Эрон ислом жумҳуриятига қарши Хавфсизлик кенгашнинг санкцияларини  қайтариш учун АҚШ уринишларига тўхталиб, Европа давлатлари Эрон ядровий дастурига қарши санкцияларни рад этиш йўлидан қайтмайдилар де қўшимча қилди.

Макрон ўз чиқишида, Эронни ядро қуролга эга бўлмаслиги учун Халқаро ядровий келишув  асосида махсус бир чорчуб белгилланиши лозим деб даъво қилди.

Франция президенти ўз сўзларида, АҚШнинг зўравонлик сиёсатларини танқид қилар экан,  АҚШ ва Хитой ўртасидаги адоват дунёга салбий таъсирини ўказмаслиги керак деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ