сентябр 23, 2020 12:49 Asia/Tashkent
  • Трамп БМТ Бош Ассамблеясида ҳам асоссиз даъволарини такрорлади

АҚШ президенти ўзининг асоссиз айбловларини давом эттириб, яна бир бор Хитойни коронавирусни тарқатишда айблади ва Халқаро ядровий келишувни энг ёмон битим дея иддао қилди.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп, БМТ БШ Ассамблеясининг 75- чи сессиясида сўзлаган нутқида, Хитойни яна бир бор коронавирусни тарқатишда айблаб, Америка кўринмас душман яъне Хитой вируси билан урушмоқда деб таъкидлади.

Трамп Хитой коронавирусни бутун жаҳонда тарқатган мамлакат сифатида жавобгарликка тортилиши лозимлигига ишора қилиб, БМТ Пекинни жавобгарликка тортиши шарт деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти ўз сўзлари давомида  Эроннинг ўта ёмон ядровий келишувдан чиққани ва Теҳронга қарши қаттиқ зарба етказадиган санкцияларни қўллаганини даъво қилди.

Трамп изҳороти шу ҳолдадирки, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари  Халқаро ядровий келишувни қатъийлик билан қўллаб қувватлашди ва АҚШнинг бирёқлама ва Халқаро қоидаларига зид ҳатти-ҳааркатига  қарши чиқишди.

АҚШ президенти яна бир бор Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоинйга қарши асоссиз айбловларини такрорлаб, Қосим Сулаймонийни террор этишдаги Вашингтон режимининг жирканч ва ёвузликка асосланган ҳатт-ҳаракатини мақташга уринди.

Трамп шунингдек баъзи араб давлатлари ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирилишга тўхталиб, яқинда бошқа мамлакатлар ҳам сионистик режим билан муроса қилишади деб иддао қилди.

Бирлашган араб амирликлари ва Баҳрайн режимларининг сионистик режим  билан муносабатларини нормаллаштиришга қаратилган ҳаракати кўплаб исломий давлатлар ва Фаластин муқовимат гуруҳлари томонидан кескин қораланмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ