сентябр 23, 2020 13:35 Asia/Tashkent
  • Путин: Россия дунё инқирозларини сиёсий йўл билан ҳал қилишни истайди

Россия президенти ўз сўзларида Москва давлати минтақавий ва глобал муаммолар ва инқирозларни тинч муҳитда сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишни истаётганини таъкидлади.

ИРНА тақатган хабарга кўра, кеча Россия президенти Владимир Путин ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида сўзлаган нутқида, санкция ва урушдан бўш савдо- тижорат учун "яшил кориор"ни яратиш зарурлигини қўшимча қилди.

Путин ўз сўзларида Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинага тўхталиб, Москва давлатини коронавирусга қарши кураш жараёнида қатнашишга тайёр деб излҳлади. У ўз сўзларида коронавирусга қарши вакцина бутун дунёда яқин келажакда мавжуд бўлади деб айтди.

Россия президенти қўшимча қилиб айтдики, Россия қурол назорати бўйича ҳаракатларни бирлаштирмоқчи ва халқаро ҳамжамият БМТ тамойиллларига мувофиқ равишда ҳаракат қилиши даркор.

Путин шунингдек,  "Янги Старт" битими- шартномасини янгилаш масаласини иложи борича тезроқ ҳал қилиш керак, чунки Россия космик миллитаризациясини тақиқлаш тўғрисида келишувга эришмоқчи деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ

Шарҳ