сентябр 23, 2020 14:05 Asia/Tashkent
  • Гуттереш дунёни хавфли йўналишда ҳаракат қилиши тўғрисида огоҳлантирди

БМТ Бош котиби дунёдаги баъзи инқирозлар ва зўравонликларга тўхталиб, барча мамлакатларни хавфли йўналишида ҳаракатланаётгани тўғрисида огоҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, БМТ Бош  котиби Антонио Гуттереш БМТ Бош Ассамблеясининг 75 -чи сессиясида сўзлаган нутқида, дунёда коронавирус пандемиясининг  таъсири ва зарарларининг оқибатларига ишора қилар экан, 30 йил ичида бирдан барча мамлакатларда қашшоқлик кучаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Гуттереш шунингдек бугунги кунда дунё титроқ сутунлар устида турганини айтиб, барча мамлакатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолардан ташқари ишсизликнинг рекорд даражасига учраганлар ва инсон ҳуқуқлари ҳам турли таҳдидларга дуч келган дея қўшимча қилди.

БМТ Бош котиби  ўз сўзларида АҚШ ва Хитой ўртасидаги хавфли ихтилофларга ишора қилиб, дунёнинг иккита буюк қудрати икки хил ва қарама-қарши йўналишида ҳаракат қилиши ақлга сиғмайди деб аниқлик киритди.

Дунё миқёсидаги бирон бир йирик иқтисодга эга давлатни ёлғизлик билан ўз йўлида ҳаракат қилишини қабул қилиб бўлмайди, чунки унинг оғир хатарлари ва харажатлари ҳам бор деб эслатди, Гуттереш.

Ў ўз нутқининг яна бир қисмида  қайта тикланадиган энергия ва  яшил энергия йўналишидаги глобал ҳаракатнинг аҳамиятни таъкидлади.

БМТ Бош котиби  2020 йил охирига қадар глобал тинчликни вужудга келтиришни зарурий бир амр деб атади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ