сентябр 23, 2020 14:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистон террорчи гуруҳларни бостиришни таъкидлади

Афғонистон миллий ярашув кенгаши раҳбари мамлакатда ИШИД, Ал-Қоида ва Ҳаққоний каби террорчи гуруҳларга қарши курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон миллий ярашув кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла бугунги суҳбатларида, агар Толибон гуруҳи Афғонистондаги урушни тугатса,  террорчи гуруҳлар ҳукумат армиясининг кенг -қамровли ҳужумларига қаттиқ мағлуб бўлишини қўшимча қилди.

Афғонистоннинг ушбу расмийси баъзи мамлакатларда, шу жумладан Ироқ, Сурия, ва Афғонистнда кўплаб жиноятлар содир этган Ал-Қоида террористик гуруҳи ҳалигача Афғонистонда фол эканлигини айтди.

Абдулла Абдулла шунингдек, Қатардаги Толибонлар гуруҳи билан афғонларо тинчлик музокараларини самарали бўлишига умид билдириб,  Толибон гуруҳи  уруш йўли орқали ўз мақсадларига эриша олмасликларини яхши биладилар шунинг учун ягона ечим  оташкесим ва урушни тўхтатишдир деб эслатди.

Ўтган шанба куни Қатрада тинчлик музокаралари бошланишидан бери Толибон ҳужумлари кескин ошган ва БМТ статистик маълумотларига кўра,  ҳалок бўлган афғон аҳолиси сўнгги олти ой билан таққосланганда кўринарли даражада кўпроқдир.

Афғонистон тинчлик музокаралари ҳозиргача бирон натижа келтирмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ