сентябр 24, 2020 13:17 Asia/Tashkent
  • Белоруссияда яна 50 дан ортиқ намойишчилар қўлга олинди

Белоруссиянинг OMON -тартибсизликларга қарши полицияси томонидан мамлакат пойтахти -Минск шаҳрида 50 дан ортиқ эътирозчилар ушланди.

"Эхо Москви" радиосининг хабар қилишича. кеча чоршанба куни Белоруссиянинг қўзғолонга қарши полиция кучлари  ўнлаб намойишчилар билан тўқнашиб  президент Лукашенконинг ҳокимиятдан четлаштириш  мақсадидаги кўча намойишларда қатнашганлардан 50 дан ортиғини қўлга олдилар.

Хабарда айтилишича, эътирозчилар Мустақиллик саройи - Лукашенконинг инагурация маросими бўлиб ўтган, жойда тўпланишиб давлатга қарши шиорларини эълон қилишди. Полиция эса уларни тарқатиб юбориш учун сув машиналар ва ёш оқизувчи газлардан фойдаланди. 

Лукашенконинг қасамёд маросими   мамлакатнинг ҳукумат расмийлари ва парламент масъуллари иштирокида бўлиб ўтди ва у расман янги президент сифатида иш бошлади.

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.

Ҳозиргача кўплаб Ғарб давлатлари Белоруссия ички ишларида аралишиш орқали Минск давлатини инсон ҳуқуқларини бузишда айблашмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ