сентябр 25, 2020 15:36 Asia/Tashkent
  • Лавров: Москва АҚШнинг Эрон билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақидаги талабини бажармайди

Россия ТИВ раҳбари унинг мамлакати АҚШнинг Эрон билан алоқаларни тўхтатиш тўғрисидаги талабларини бажармайдиганини маълум қилди.

Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф билан учрашганидан ортидан мухбирлар иштирокидаги матбуот конференция жараёнида,Москва  ва Теҳрон АҚШ санкцияларига қарамай, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳамкорликларни янада кенгайтиришади деб изоҳлади.

Серегй Лавров шунингдек  АҚШнинг Эронга қарши  Хафсизлик кенгаши санкцияларни қайта тиклаш учун барча саъй-ҳааркатлари бирор истиқболларга эга эмас деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари Москва ва Теҳрон  Эронга қарши чексиз сакнциялар жорий қилишга асосланган АҚШ ҳаракатларини қатъийлик билан рад этишади деб айтди.

Лавров ўз сўзларида  Москва давлати Теҳрон билан савдо ва  сармоявий алоқаларни кучайтирмоқчи бўлганини хабар қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам бу учрашувда,  БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШнинг мағлубиятига ишора қилиб, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш тўғрисидаги уринишлари Халқаро ҳамжамиятнинг қарши чиқишига сабаб бўлган ва бу эса АҚШнинг энг катта мағлубияти ҳисобланади деб  таъкидлади.

Зариф ҳам 2020 йил октябр ойида Россия Хавфсизлик кенгашига раислик қилишни бошлаганида  АҚШнинг ноқонуний ҳатти -ҳаракатига қарши кураш олиб бориши ва Хавфсизлик кенгашнинг ишончлигини сақланиб қолишига умд билдирди.

Хабарда айтилишча, Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари Эроннинг ядро дастури атрофидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича кенг- қамровли ҳаракат режасининг /Халқаро ядровий келишув/ сўнгги вазияти юзсидан фикр алмашдилар.

Халқаро ҳамжамият иродасига қарамай, АҚШ ҳукумати ўзи истаган шаклда Эронга қарши БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкцияларини қайта тиклашга уриниб келмоқда.

Бугун шунингдек Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари  Москвадаги учрашувида, АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг бекор қилинган санкцияларини тиклаш бўйича ҳаракатлари ноқонунийлигини таъкидладилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ