сентябр 26, 2020 15:14 Asia/Tashkent
  • Путин АҚШни Россия ички ишларида аралашмасликка кафолат беришини талаб қилди

Россия президенти глобал киберхавфсизликни яратиш бўйича Москва-Вашингогн ҳамкорлигини таклиф қилиш орқали АҚШни Россия ички ишларида аралашмасликка кафолат беришга чақирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин,  тарқатган баёнотида, Москва ва  Вашингтон ўртасида глобал киберхавфсизликни ўрнатиш бўйича ҳамкорлик келишувига эришишни таклиф қилди.

Путин ўз баёнотида кибер соҳасидаги кенг -қамровли қарама қаршилик халқаро арсасидаги долзарб муаммоларидан биридир дея таъкидлади.

2020 йил  август ойида Россия хавфсизлик  кенгаши раиси ўринбосари Олег Хромов ҳам АҚШ ва унинг иттифоқчилари бошқа мамлакатларнинг кибер фазосида разветка ва бузғунчи фаолиятларини кенгайтириш пайида эканлиги ҳақида огоҳлантирганди.

АҚШнинг Microsoft /Майкрософт/ компанияси Россия ва Хитойга тегишли хакерлар 2020 йил нобярида АҚШ президентлик сайловида қатнашадиган шахслар ва гуруҳлардан жосуслик қилишнига уринишмоқда деб иддао қилди.

Аммо Москва давлати бу даъволарнинг барчасини рад этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ