сентябр 27, 2020 12:14 Asia/Tashkent
  • Россия НАТОнинг парвозлари тўғрисида огоҳлантирди

Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, мамлакат чегаралари яқинига НАТО самолётларининг парвози тўғрисида огоҳлантириб, Москва НАТОнинг бундай ҳаракатларига жавоб беради деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Россия қуролли кучлари Бош штаби раиси Валерий Геросимов сўнгги бир ой ичида биз НАТОнинг 30 га яқин стратегик самолётлари мамлакат чегаралари яқинида учиб, Қора денгиз, Болтиқ бўйи, Шимолий муз океани, Россиянинг шарқий чегаралари бўйича учиб ўтганини кўрдик деб айтди.

Герасимовнинг сўзларига кўра, Россия бир неча маротаба АҚШ ва НАТОга ҳаво денгизда  хавфли ҳарбий ҳаракатларини олдини олиш учун келишувни  кўриб чиқишини таклиф қилган.

Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар, 2014 йилдан  бери Украинада ғарбпараст ҳукумат иш бошлаганидан  кейин кескинлашган.

НАТО ҳар йили Россия билан чегарадош минтақалар жумладан, Қора денгиз ва Болтиқбўйида бир нечта ҳарбий машғулот ўтказади ва Россия ҳам бунга жавоб беради.

 

Ёрлиқ

Шарҳ