сентябр 27, 2020 13:35 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эронга қурол эмбаргосини узайтиришга қарши чиққанларга яна таҳдид қилди

Оқ уйнинг Эронга қарши ҳатти -ҳаракатларининг давоимда, БМТдаги АҚШ вакили , Эронга қурол эмбаргосини узайтириш жараёнига мухолиф бўлган мамлакатларга АҚШ санкциялари ва чекловларига дучор бўлишлари билан таҳдид қилди.

Кеча  СИ БИ ЭС телеканали билан суҳбатда БМТдаги АҚШ вакили Келли Крофет Вашингтоннинг Эронга қурол эмбаргосини узайтириш ҳаракатларига ҳамроҳлик қилмаган, Европа тройкаси -Германия, Франция ва Британияни танқид қилар экан, 2231-сонли қарорни бузган ҳар қандай давлат чекловларга дуч келади дея айтди.

Kelli Kraft шунингдек, АҚШ давлати  бу заминдаги Хитой ва Россия позицияларидан яхши хабардор эди, аммо Европа тройкасининг ҳаракатлари афсусланарлидир деб изоҳлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг аксарият аъзоларининг қаршиликларига қарамай, АҚШ давлати котиби Майк Помпео 20 сентябрь куни БМТнинг Эронга қарши барча санкциялари, шу жумладан, қурол-яроқ эмбаргосини қайта тикланганлигини даъво қилди.

АҚШнинг бу даъвоси кенг қаршиликларга дуч келди.

Яқинда Европа учлиги, Хитой ва Россия чиқарган қўшма баёнотида, АҚШнинг  Халқаро ядровий келишувдан бир томнлама чиқиши ва иштирокини тўхтатиб қўйганига ишора қилиб, Вашингтон Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли қарорига биноан, БМТнинг Эронга қарши санкцияларини қайтариш жараёнини бошлай олмаслигини таъкидладилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ