сентябр 27, 2020 14:36 Asia/Tashkent
  • Афғонистон тинчлик музокараларини тўхтатилгани ҳақида бир бирига зид хабарлар тарқатлмоқда

Айрм хабаларга, Афғонистон ҳукумати Дохада Толибон билан тинчлик музокараларни тўхтатилганидан далолат бермоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Кобулдаги айрим ҳукумат манбалари сўнгги бир неча кун ичида Қатарда Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида ҳеч қанадй учрашув бўлиб ўтмади ва икки ҳафта олдин бошланган дастлабки музокаралар энди тўхтатилган деб эълон  этдилар.

Хабарда айтилишича, Толибон музокарачилари  тинчлик музокараларни илгари суриш учун етарлича ваколатга эга эмас ва томонларнинг ишчи гуруҳлари музокаралар принсиплари ва кун тартиби бўйича ҳали келишувга эришмаган.

Афғонистон ҳукумати музокаралар гуруҳи аъзоси Нодир Нодирий ҳам  Толибон билан тўб фарқлар ва келишмовчиликларни тасдиқлаб, Толибон гуруҳиниг саботажи ва иш бузиши музокараларни яхшиланишига тўсиқ яратмоқда деб изоҳлади.

Толибон делегациясининг айртм аъзолари ҳам икки томон ўртасидаги келишмовчиликларни тасдиқлашди ва уларни ҳал қилиш бўйича маслаҳатлашувлар давом этаётганини айтишди.

Баҳсли масалалардан бири  ҳукумат музокарачилари уни таъкидлаб келаётган  масалалардан бири  Афғонистонда оташкесим ўрнатиш мавзусидир, аммо Толибон гуруҳи  сиёсий келишувга эрилишилишидан олдин сулҳга қарши чиқишмоқда.

Сўнгги 20 йил ичида Афғонистондаги тўқнашувларга уруш номи берилгани ҳам келишмовчиликлардан бошқа биридир , зеро Толибон  уни " жиҳолд деб" аташни айтишмоқда аммо ҳукумат вакиллари бунга қарши.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ