сентябр 28, 2020 13:13 Asia/Tashkent
  • НАТО Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш учун ўз шартини эълон қилди

Афғонистондаги НАТОнинг фуқаролик ишлари вакили тинчлик келишувга эришилган тақдирда Ашраф Ғани ҳукумати бан ҳамкорлик қилишини маълум этди.

Ово ахборот агентлигинг хабар қилишича, Толибон ва Афғонистон ҳукумати урушни ва тўхтатиб оташкесимга эришсалар, НАТО ҳам бу мамлакат  ишларида айниқса хавфсизлик масалаларида рол ўйнашни истайди деб, изоҳлади Афғонистондаги НАТОнинг фуқаролик ишлари вакили Стефано Пунтикоро.

У ўз сўзларида сўнгги 20 йил ичида НАТО ва АҚШнинг ютуқларини ҳимоя қиладиган сулҳ ва тинчлик ўта қимматли ва муҳим бўлади деб даъво қилди.

НАТО вакилининг сўзлари шу ҳолда янграмоқдаки, терроризмга қарши кураш баҳонасидаги АҚШ ва НАТОнинг ҳузури Афғонистон халқи учун нотинчликлар, юз минглаб бегуноҳ инсонларни ўлдирилиши, мамлакат инфратузилмаларини йўқ қилиниши, мусулмонларнинг Муқаддас маконларига нисбатан ҳақоратлар , терроризм ва урушдан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ