сентябр 30, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Сергей Шойгу: Россия армияси Сурияда 133 минг террорчини йўқ қилган

Россия мудофаа вазири Россия армиясининг Суриядаги операциясини бошланганидан буён ИШИД террорчи гуруҳининг ўн минглаб жангариларини йўқ қилинганини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  Суриядаги рус ҳарбий кучлари томонидан  ўтказилган ҳарбий амалиётлар ва Россия армиясининг оператив қўллаб -қувватлаш жараёнида 133 минг ИШИД террорчи гуруҳининг террористларини нобуд бўлганини эълон қилди.

Сурияда Россия ҳарбий амалиётларини бошланганининг 5 чи йиллиги муносабатида сўзлаган  Сергей Шойгу  5 йил ичида Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳи бутунлай йўқ қилинди деб айтди.

Россиянинг мудофаа вазири шунингдек,  5 йил олдин Россиянинг Олий ҳарбий қўмондони Владимир Путин Суриядаги мамлакат арсиясига топширган махсус миссияси ижро этилди ва унинг асосида  ИШИД террорчи гуруҳи замон саҳфаларидан йўқ бўлиб кетди деб аниқлик киритди.

Шойгу шунингдек,  Сурия армияси Россия ҳарбий ҳаво кучлари ёрдами билан  бу мамлакатлари 1024 ҳудудни террорчилардан тозалади ва Суря ҳудудининг 88 фойизи  Дамашқ давлат назоратига кирди деб баён қилди.

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Суриядаги операция давомида террорчиларнинг 865 етакчилари ҳам ўлдирилган.

Шойгу  Суриядаги террорчиларнинг 130 минг базалари ва инфратузлмаларини йўқ қилинганини маълум этди.

Ёрлиқ

Шарҳ