октябр 01, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • 40 ортиқ мамлакатлар Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишга тайёрлигини билдирган

Россиянинг саноат ва савдо вазири бу мамлакатда ишлаб чиқарилган короанвирсга қарши вакцинани сотиб болиш учун аллақачон 40 мамлакат мурожаат қилганини маълум этди.

Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров  сентябрь ойи бошида коронавирусга қарши Россиянинг "Sputnik-5"  вакцинаси учун аризалар сони 30 тани ташкил этганини, аммо ҳозирда 40 дан ортиқ мамлакат, шу жумладан Европа, Ғарбий Осиё, Лотин Америкаси ва Жанубий-Шарқий Осиё вакцинани сотиб олиш учун мурожаат қилаётганини айтди.

Матуров ўз сўзларида шартномалар маъқулланганидан сўнг, Россия 40 дан ортиқ мамлакатларда синов учун маълум миқдордаги вакцинани етказиб беришга тайёр деб қўшимча қилди.

 Россия саноат ва савдо вазири шунингдек, 2021 йилнинг биринчи чорагида  Москва ушбу препаратни тўлиқ экспорт қилишга тайёрлигини айтди. Аввалоқ Россиянинг тўғридан-тўғри инвесититцияси жамғараси, Бразилияга 50 миллион дозали Sputnik-5 ва яна 32 миллион дозали Мексикага юборишга келишиб олгани ҳақида хабар берган эди.

Иккала мамлакатга вакциналарни жўнатиш 2020 йил ноябрида бошланиши кутилмоқда.

Россия биринчиларидан бўлиб, коронавирусга қарши вакцинасини мувафаққиятли синовдан ўтказгани ҳақида эълон қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ