октябр 01, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • Россия Эронга нисбатан  санкцияларини тикланишига яна  қарши чиқди

Россиянинг БМТдаги вакили Эронга қарши санкцияларнинг қайтарилиши бекор қилинганини эълон қилди.

ИРНА хабарига кўра, Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя бугун Россиянинг Хавфсизлик кенгашига навбатдаги раислигини бошланиши муносабатида сўзлаган нутқида, Эронга қарши санкциялар ҳеч қачон қайтарилмайди деб қўшимча қилди.

Небензя ўз сўзларида АҚШ  уни таъкидлаб келаётган ва туриб олган Эронга қарши санкциялар мавзуси БМТ хавфсизлик кенгашида  муҳокама қилинмайди деб маълум этди.

2018 йилда АҚШ Халқаро ядровий келишувдан биртомонлама равишда чиқиши билан  ушбу халқаро битим ва ушбу шартномани ратификация қилишдаги 2231 сонли қарорининг қоидаларини  бузди.

БМТ Хавфсизли ккнгашиниг бошқа аъзоларини қрашиликлариг қармай, АҚШ давлат котиби Майк Помпео 19 сентябрь куни БМТнинг Эронга қарши барча санкциялари, шу жумладан қурол аслаҳа эмбаргоси қайта тикланлди деб даъво қилди.

Британия, Германия ва Франция давлатлари жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида,  Эронга қарши санкцияларни тўхтатиш 20 сентябрдан кейин ҳам давом этишини айтиб, Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш бўйича ҳар қандай қарор ёки ҳаракат қонуний кучга эга бўлмайди дея изоҳладилар.

Европа тройкаси яъне Британия, Германия ва Франция ушбу мактубида Эрон билан ядровий келишувга риоя қилишларини таъкидлашди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 -сони қарорига биноан, Эронга қарши қурол эмбаргоси 18 октябрда тугайди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ