октябр 04, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани Толибон гуруҳининг урушқоқлигини қаттиқ танқид қилди

Афғонистон президенти Толибоннинг кескинлик ва можароларга бўлган талабини танқид қилиб, тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт афғон халқининг усувор вазифаси эканлигини таъкидлади.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, бизнинг Толибонга мурожаатимиз шундан иборатдирки, улар ўз мақсадларига зўравонлик орқали эриша олмайдилар ва агар улар бу ҳатти-ҳаракатни давом эттиришса, Халқ орасида  ишончни бутунлай юқотишади деб айтди, Ашраф Ғани. 

Ғани ўз сўзларида Қатар музокараларида ҳукумат вакилларининг Толибон билан ярашиш ҳаракатларига тўхталиб, бироқ бу гуруҳ музокаралар муфаффақиятли ўтиши учун жиддий ҳаракатларни амалга оширмаяпти дея қўшимча қилди.

Афғонистон президенти Толибонга қилган мурожаатида, уларга хитобан, сиз чет эл уйи ва ҳудудида асирга ўхшайсиз, келинг мамлакат келажаги ҳақида  гаплашайлик, ислом бизнинг қонимизда бор ва афғон халқи тараққиёт ва хавфсизликни хоҳлайди деб эълон этди.

Ғани шунингдек, биз 40 йиллик инқирозни тубдан тугатишга тийёрмиз, бизда тинчлик режаси, иродаси ва нияти бор ва қон тўкиш занжирини тўхтатишни  қатъийлик билан истаймиз деб аниқлик киритди.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида мамлакатда уруш ва можароларни тўхтатиш бўйича Афғонистон тинчлик музокаралари Қатар пойтахти Доха шаҳрида 12 сентябрь куни бошланган ва давом этмоқда.

Ёрлиқ