октябр 07, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани: Афғонистондаги уруш минтақавий ва трансминтақавий миқёсга эгадир

Афғоинстон президенти бу мамлакатдаги низоларни фуқаролар уруши эмаслигини таъкидлаб, мамлакатдаги урушни минтақавий ва глобал кўлами ва таъсирини яна бир бор такрорлади.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ашраф Ғани  Дохага қилган сафарининг иккинчи кунида  тинчлик асосий ютуқ ва бойликдир ва Афғнистон халқи ўз мамлакатида барқарорлик  ва тинчликни ўрнатилишини истайдилар деб изоҳлади.

Афғонистон президенти ўз сўзларида  улкан иқтисодий зиён ва зарарлар келтирган АҚШнинг бу мамлакатдаги 19 йиллик урушига ишора қилиб,  афғонистонликлар урушни тугатиш ва барқаролик- осойишталикни ўрнатиш учун лаҳзаларни кутиб ўтирганини қўшимча қилди.

Ашраф Ғани ўз сўзларида  Кобул давлати музокарачиларни Толибон билан музокаралардан мақсадини  тинчликда яшаш ва мамлакат ютуқларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш имкониятга эга бўлиш эканлигини маълум қилди.

Бироқ Кобул ҳукуматининг Доха шаҳрида Толибон билан тинчлик музокаралари уч ҳафтадан сўнг, тўхтатилган ва томонлар музокаралар хусусида келишмовчиликка  дуч келишган.

 

 

Ёрлиқ