октябр 13, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Қатарда Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралар тикланди

Қатардаги Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи тинчлик музокарачилари гуруҳи низоларни муҳокама қилишни қайта бошлашди.

Ово ахборот агентлигинг хабар қилишича, Афғонистон давлатининг тинчлик бўйича музокарачилар гуруҳи вакили Аҳмад Нодир Нодирийнинг айтишича,  урушаётган томонлар кеча бўлиб ўтган йиғилишда келишмовчиликларни бартараф этиш учун музокараларни давом эттиришга келиша олишди.  

Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокаралар 12 кунлик танаффусдан сўнг қайта тикланди.

Яқинда Афғонистон президенти ўринбосари Сарвар Дониш  Кобул давлати Толибон гуруҳига  ихтилофларни Қуръон, суннат ва шароит асосида  ҳалок қилишни таклиф қилганди,  аммо Толибон гуруҳи илгаригидек  АҚШ билан келишувлари ҳамда ҳанафий фиқҳ асосида ихтилофларни ҳал қилишни таъкидлашмоқда.

Музокаралар АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакилини Қатарда Ашраф Ғани ва Толибоннинг тинчлик музокаралари гуруҳи билан учрашувини натижасиз қолганидан кейин бошланган.

АҚШ президенти Дональд Трамп  ноябр ойидаги АҚШ президентлик сайловларни яқинлашиши билан  Афғонистонда оташкесим эълон қилишга ва ё алдамчи сулҳ тузишга уринмоқда.

 

Ёрлиқ