октябр 14, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Афғонистон армиясининг икки вертолётининг тўқнашиши натижасида 15 киши қурбон бўлди

Афғонистон армиясининг икки вертолётининг тўқнашиши оқибатида 15 нафар ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча кечқурун Афғонистон армиясининг икки вертолёти Ҳилманд вилоятининг Нова туманида тўқнашди ва натижада 15 нафар афғонистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлиб, бир нечта ҳарбийлар жароҳатланди.

Афғонистонда бу икки вертолётнинг тўқнашгани,  Ҳилманд вилоятининг баъзи жойларида ҳукумат ҳарбий кучлари ва  Толибон жангарилари ўртасида урушлар давом этаётган бир вақтга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги 3 ун ичида Ҳилманд вилоятидаги тўқнашувлар мисли кўрилмаган даражада авж олди ва  Толибон гуруҳи  Лашкаргоҳ шаҳрининг 4 чи хафсизлик минтақаси ҳамда Нова ва Нодали туманларининг айрим полиция марказларини ўз назоратига олишди.

Тўқшувларда томонларнинг қанча инсонлар бўлини аниқ эълон қилмаган, аммо Афғонистон ички ишлар вазирлиги аввалроқ Нова ва Наҳрсирож туманларида  Толибон гуруҳини 80 дан ортиқ жангариларини ўлдирилганини эълон қилишганди.

12 кунлик танаффусдан кейин  сешанба куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги музокараларни қайта тиклангани вазиятида тўқнашувлар ҳам давом этмоқда.

Лашкаргоҳ шаҳри  Афғонистон жанубидаги энг хавфли минтақалардан бўлган Ҳилманд вилоятининг маркази ҳисобланади.

Ёрлиқ