октябр 17, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси: Эрон минтақадаги барқарорликни қўллаб-қувватлайди

Кеча Озарбойжон республикаси ТИВ-и Эрон ислом жумҳуряти давлати минтақада барқарорлик ўрнатишда ўз ҳиссасини қўшган ва минтақада тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилишини қўллаб- қувватламоқда деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Озарбойжон республикаси, ТИВ-и Эрон ҳукуматини ҳар доим Боку давлатининг ҳудудий яхлитлигини ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг резлюцияларини ижро этилишини ҳимоя қилиб келганига тўхталиб, Эрон давлатининг расмий сиёсатларини олқишлади.

Кеча шунингдек Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Теҳрон давлатини Арманистонга қурол ўтказилмаслиги учун ер ва ҳаво чегараларини ёпиб қўйгани сабаб, Эрон давлатига миннатдорчилик билдирди.

Озарбойжон президенти аввлроқ Эрон ислом республикасининг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича позициясини " адолатли" дея баҳолаганди.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни эрталаб қайта бошланди ва шу пайтгача иккила томоннинг бир қатор ҳарбийларини ва тинч аҳолини ҳалок бўлишига сабаб бўлган.

Ёрлиқ