октябр 18, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • Европада коронавирусга чалинганлар сони ошиб бормоқда

Сovid-19 инфекцияси билан касалланганлар сонининг кўпайиши Европа мамлакатларини чеклов қоидаларини қатъиян талаб қилишга мажбур бўлишига олиб келди.

Эрон телердиокомпаниясининг хабар қилишича, Франция ОАВ-и ўтган ҳафта мамлакатда 170 мингга яқин фуқароларни коронавирусга чалинган ва улардан 1000 нафарга яқини вафот этганини маълум этди.

 Бундан ташқари Фрнциянинг 9 та катта шаҳарларида 20 миллион яшовчилари кечқурун соат 9:00 дан соат 18:00 гача ўз уйларидан чиқиши тақиқланган.

Британияда ҳам янги касалланганлар сонини кескин ошиши ортидан, мамлакат транспорт вазири Гарнет Шопс Британияга кирадиган италияликлар икки ҳафта давомида карантинга олиниши керак деб эълон қилди. Бу чоралар якшанба куни соат 4:00дан ижро этила бошланди.

Британия давлати  бундан олдин  Франция ва Испания фуқароларига нисбатан мажбурий карантин чораларини жорий қилганди.

Бугун Германиядаги " Роберт Коч" муассасаси, ҳам сўнгги 24 соат ичида мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг  5 минг 587 янги ҳолатини аниқланганини маълум этди.

Ҳисоботга кўра,  бугунга қадар, Германияда коронавирус юқтириб олганлар сони 361 минг 974 кишига етган. "Роберт Коч" институти шунингдек,  ўтган бир сутка ичида коронавирусга чалинганлардан яна 10 нафарини вафот этиши билан мамлакатда вирус қурбонлари сони 9 минг 777 нафарни ташкил этмоқда деб қўшимча қилган.

 

Ёрлиқ