октябр 19, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғдаги 13 қишлоқни қайтариб олганини даъво қилмоқда

Озарбойжон республикаси президенти Тоғли Қорабоғ уруш зоннасидаги 13 қишлоқни қайтариб олганини таъкидлади.

Озарбойжон республикаси президенти  Илҳом Алиев бугун Твиттер саҳифасида, Тоғли Қорабоғнинг  Жаброил минтақасида Султонли, Амирворли, Мошонли, Ҳасанли, Али Кайхонли, Гумлаг, Ҳожили, Жиёрчинвисли, Ниёзгулор, Качал Мамадли, Шоҳвали, Ҳожи Исмоилий, Исҳоқли қишлоқларини озод этилганини маълум этди.

Аммо Арманистон расмийлари ҳали бу хабарга изоҳ беришмаган.

Айни пайтда Озарбойжон  президенти ўринбосари Ҳикмат Ҳожиев  ҳам бугунги суҳбатида,  Арманистон давлати Россия воситачилигидаги сулҳга жавоб бермай, "Скад" русумли ракеталардан фойдаланиб, Ганжа шаҳри ва кунида қарйиб 2 минг озарбойжонлик тинч аҳолини нишонга олмоқда деб эълон қилди.

Ҳожиев ўз сўзларида,  Европада Хавфсизлик ва ҳамкорилк ташкилоти ва Минск гуруҳининг баъзи аъзолари Ереванга мойил эканлигнини даъво қилди.

Озарбойжон вице-президенти шунингдек Арманистон томонидан баллистик ракеталарининг  отилишидан хавотир бидириб, Ереван давлати Озарбойжон республикасининнг маданий меросини вайрон қилиб оммавий қирғинлар уюштирмоқд, шу сабабдан Арманистон бундай қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик лозим деб таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ