октябр 21, 2020 15:30 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Қатар шартномасини бузишга давом этаётгани
    АҚШнинг Қатар шартномасини бузишга давом этаётгани

Толибон гуруҳи АҚШни Қатар келишувини бузишда айблаб, урушнинг авж олиши бу давом этаётган бузилишларнинг натижасидир ва АҚШ бу борада асосий жавобгардир деб э ълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг, Толибон гуруҳининг сешанба куни расмий веб-сайтидаги баёнотида,   АҚШ Қатар шартномаси имзолананидан бери бир неча бор келишувни бузган деб ёзди.

Толибон гуруҳи шунингдек  Қатар келишувини бузган АҚШ бу шартномага хилофа равишда бошқа минтақаларга ҳам авиазарбалар берган ва натижада ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлиб ёки жароҳатланган деб қўшимча қилди.

АҚШ ҳарбий кучларининг тинч аҳоли яшайдиган минтақаларни нишонга олиши  Қатар келишувининг аниқ бузилишидир. АҚШ ҳам зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб  келишувни бузишдан воз кечиши зарур деб кетирилган Толибон мурожаатида.

 Толибон гуруҳи шунингдек  АҚШ Қатар келишувини бузишда давом етса,  уруш оқибатлари учун жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.

 Толибон 18 октябрь куни ҳам тарқатган баёниясида  АҚШ ҳарбийлари  Ҳилманд вилоятидаги тўқнашувлардан сўнг, тартибсиз бомбардимон билан бир неча бир Қатар келишувини бузанлигини маълум қилганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ