октябр 22, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Лукашенко янги президентлик муддати учун курашмасликни ваъда қилди.
    Лукашенко янги президентлик муддати учун курашмасликни ваъда қилди.

Белоруссия президенти ўз мухолифлари ва оппозицияси вакиллари билан учрашанида янги президентлик муддати учун курашмасликни ваъда қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Белоруссия президенти Александр Лукашенко яқинда бўлиб ўтган президент сайловии натижалари бўйича халқ норозилиги ва  умумий митингар фонида қамоқдаги мухолифат гуруҳи раҳбарлари билан учрашувида президентликка номзодини қўймаслигини ваъда берди.

Белоруссия президенти шунингдек, норозилик намойишларда чет эл омиллари бўлмаганида  мамлакатда тартибсизликлар ёки кўча намойишлар ҳам бўлмас эди дея изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Лукашенко 6 чи муддатга Белоруссия президенти этиб сайланди.

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.

Лукашенко Белоруссиядаги норозилик намойишарга ишора қилиб,  эътирозчиларнинг пайдо бўлишининг манбаини чет эл деб атади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ