октябр 22, 2020 16:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда юқолган ёрдамлар тўғрисида АҚШнинг ёлғон ҳисоботи фош этилди

АҚШнинг Афғонистон ишларидаги инспекцияси бюроси тарқатган сохта ҳисоботида сўнгги йилларда бу мамлакатнинг Афғонистонга миллиардлаб доллар маблағидаги ёрдамларини юқолганини даъво қилди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон ишларидаги АҚШ инспекцияси бюроси  оммавий афкорни чалғитишга қаратилган ҳисоботида,  2009 йилнинг май ойидан 2019 йил 31 декабрга қадар Вашингтон давлатининг Афғонистонга йўллаган 19 миллиард доллар ёрдамини беҳуда сарфланган дея иддао қилди.

Кобул давлати ҳозирчага бу ҳақда изоҳ бермаган, илгари ушбу маблағларнинг  катта қисми Афғонистондаги америкалик дипломатлар томонидан бекорда сарфлангани ва АҚШнинг урушларига сарф қилинаётганини айтганди.

 Аввалроқ Афғонистоннинг коррупцияга қарши кураш бўйича олий бюроси раҳбари Сайид Ҳусейн Фахрий  АҚШ бошчилигидаги хорижий ишғолгар кучлари Афғонистонда коррупцияни ривожланиришга муҳим рол ўйнаётганини айтганди.

Сиёсий экспертлар, шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги   19 йиллик  кўпхаражатли иштироки мамлакат инфратузилмасининг бузилиши ва минглаб афғон фуқаролари ва ҳарбий хизматчиларининг шунингдек 2000 мингдан ортиқ АҚШ ҳарбийларини тўлдирилишидан бошқа ҳеч  қандай натижа келтирмаганини таъкидлашмоқда.

АҚШнинг ҳарбий харажатлари 2  триллион долларга баҳоланмоқда.

  

Ёрлиқ

Шарҳ