октябр 23, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Трамп ва Бойден ўртасидаги охирги мунозаралар

Американинг Демократ ва Жумҳурийчилар партияси номзодлари Жо Бойден ва Доналд Трамп ўртасидаги иккинчи ва охирги баҳс-мунозаралари ўтказилди.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, икки номзод ўртасидаги охирги баҳс-мунозара пайшанба куни кечқурун маҳаллий вақт билан Американинг Tennessee штатидаги  Nashville шаҳридаги Белмонт университетида ўтказилди.

Трамп ва Бойден биринчи баҳсда қайдаларга аҳамият бермаганликлари ва бир-бирларининг сўзларига доимий равишда монеа яратишлари сабабли Америка сайлов бўйича дебат комиссияси ҳар бир номзодга тегишли бўлган икки дақиқада бошқа номзоднинг микрафонини учиришга қарор қилди.

 Дебатдаги биринчи савол коронавирус ҳацида эди.

Баҳс ташаббускори сифатида Доналд Трамп яна бир бор коронавирусни "Хитой вируси" деб атаб Америка ушбу вирусга қарши курашга бошқа мамлакатларга қараганда анча яхши ишлаганини таъкидлади.

Трамп Бойденга ҳужум қилиб кўплаб давлатлар раҳбарлари уни Америкада амалга оширилган сайъ- ҳаракатлар учун табрикладилар, деб иддао қилди.

Аммо Жо Бойден Америкада коронавирусдан 220 минг америкаларнинг ҳалок бўлганларга ишора этиб бу ўлимларнинг сабаби бўлган шахс Америка президенти бўлиши мумкин эмас, деб айтди.

Бу баҳсда Америка сайловларида Эрон, Хитой ва Россиянинг аралашуви ҳақидаги иддаоларига ҳам ишора этилди.

АҚШ сайловларига Россия, Хитой ва Эроннинг аралашуви ҳақида  АҚШ разведкасининг  тахминий ҳисоботи бўйича бошловчининг саволига Жо Бойден Америка сайловларига аралашган ҳар бир мамлакат катта тўлов тўлайди, деб жавоб берди.

Жо Бойден Россия каби хорижий қудратлар сайловларда унинг ғалаба қозонишини хоҳламайдилар, чунки у уларга нисбатан қаттиққўллик билан муносабат қилади, деб иддао қилди.

Доналд Трамп ҳам ушбу саволга жавобан Россия ва Эрон унинг президентлик сайловида ғалаба қозонишига мухолиф эканини эслатиб ҳеч ким унга ўхшаб Россияга нисбатан қаттиқ муносабатда бўлмаган, деб жавоб қайтарди.

Доналд Трамп Жо Бойденга ҳужум қилиб у Москва шаҳар ҳокимлигидан уч  ярим миллион доллар олган , деб иддао қилди.

Ирқчилик масаласи Америка президентлик сайловларида икки номзоднинг баҳс-мунозара қилишидаги бошқа мавзўлардан эди.

Жо Бойден бу масала бўйича Америкалик қоратанлиларнинг уларга нисбатан амалга оширилган зўравонлик ва қупол муносабатлардан хавотирланишларига ишора этиб Америкадаги қоратанлилар жамиятининг хавотирланишлари ва қурқишларини яхши тушунади, деб иддао қилди.

Демократлар партияси номзоди Доналд Трампнинг ваҳшатли сийсатига якун ясан учун рақобат саҳнасига ҳузур топганини таъкидлади.

Трамп ҳам Бойденга  "У қоратанли Америка жамоатчилигига зарар етказди", -деб айтди.

"Ҳеч ким у каби қоратанлилар учун ишламаган",- деб иддао қилишни давом эттирди Доналд Трамп.

АҚШ-да президентлик сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.

Сўнгги ойларда Америкада ўтказилган аксарият суровномалар натижалари Бойден Трампдан олдинда эканлигини кўрсатмоқда.

Ёрлиқ