октябр 23, 2020 15:47 Asia/Tashkent
  • Хитой Американинг Тайванга қурол-яроқ сотиши ҳақида огоҳлантириш берди

Хитой давлати Тайванга қурол-яроқ сотиш хусусида Америкага огоҳлантириш берди

Эрон телерадиокомпаниясининг тарқатган хабарига кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлиги бугун бир баёния нашр этиб Америка давлатидан Тайванга қурол-яроқ сотиш ва бу орол  билан ҳар қандай ҳарбий муносабатларни зудлик билан тўхтатишини талаб этди.

Бу баёнотда Вашингтоннинг бундай хатти ҳаракати Америка ва Хитой ўртасидаги котта зарар етказади деб келтирилган.

Америка охирги пайтда ушбу оролга бир миллиард 800 миллион долларга тенг қурол-яроқ сотиш қарорини тасдиқлади.

Хитой бир неча маротаба Тайван Хитойнинг ажралмас ҳудуди эканини таъкидлаб келмоқда ва Американинг Тайванга қурол-яроқ сотишига қатъий мухолиф эканини, шунингдек уз хавфсизлиги ва ер яклихтликларини муҳофизат этиш учун мустаҳкам иродага эга эканини таъкидламоқда.

Америка ўтган қирқ йил давомида Тайванга қурол-яроқ сотувчи энг катта давлат эди. Эндиликда ҳам ушбу оролга ривожланган қурол-яроқ самолётлар қисмлари ва қирувчи самолётлар сотиш учун режа тузган.

Охирги ойлар давомида Американинг аралашиш сайъ-ҳаракатлари билан Хитой ва Тайван ўртасидаги кескинликлар янада шиддат олган. 

Ёрлиқ