октябр 24, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Париж ҳукуматининг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қоралади
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Париж ҳукуматининг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қоралади

Кеча Ислом ҳамкорлик ташкилоти тарқатган баёнотида, Франция ҳукуматининг ислом азиз пайғамбари /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли сўзларини кескин қоралади.

Мазкур баёнотда Ислом ҳамкорлик ташкилоти баъзи француз ОАВ ва расмийларининг Исломнинг муқаддас пайғамбарининг /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратларини кескин қоралаб, бундай ҳақоратли  сўзларнинг давом этиши Франциянинг исломий давлатлар билан муносабатларига путур етказишини маълум қилди.

Сўнгги йилларда Францияда исломга қарши кураш ва мусулмонларнинг эътиқодларини масхара қилиш  тенденсияси кучайган, шу билан бирга терроризм ва экстермизмга қарши кураш баҳонасида мусулмонларга босим сезиларли даражада ошган.

Франциянинг Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда.

Франция давлати эса бундай ҳақоратлар ва туҳматларни сўз эркинлиги деб иддао қилиб келмоқда. Бироқ  Париж давлати  Холокостни рад этишни жиноий жавобгарлик сифатида қабул қилган Ғарб давлатларидан бири деб билади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ