октябр 25, 2020 13:27 Asia/Tashkent
  • БМТ: ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ижро этилади
    БМТ: ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ижро этилади

БМТ 50 мамлакат ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани ратификация қилган.

БМТнинг билдиришича, 50 та давлат ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани ратификация қилган ва келишув 90 куни ичида кучга кириши айтилади. Шартнома 2021 йил январида кучга кириши кутилмоқда.

Шу вақтнинг ўзида, АҚШ ўтган ҳафта ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаган давлатларга ёзган мактубида уларни  ушбу шартномадан чиқишга чақирди.

Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома  (NPT) 122 мамлакат томонидан 2017 йил 7 июлидаги БМТ Бош ассамблеясида ратификация қилинган ва Эрон ҳам  NPTга ижобий овоз берган давлатлардан бири бўлган.

Ядро қуролига эга давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари, шу жумладан Нидерландия шартномага қарши овоз беришди.

Бу шартнома имзолаган давлатлардан ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда ядро қуролини ёки бошқа ядро портловчи мосламаларни ишлаб чиқармаслмик, синовдан ўтказмаслик, тарқатмаслик, захиралаш ёки эгаллашга интилмасликни талаб қилади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ