октябр 25, 2020 13:51 Asia/Tashkent
  • Лукашенко АҚШ давлат котиби билан телефон орқали суҳбатлашди
    Лукашенко АҚШ давлат котиби билан телефон орқали суҳбатлашди

Белоруссия президенти АҚШ давлат котиби билан телефон суҳбатида, Россия федерацияси Белоруссиянинг асосий иттифоқчичи эканлигини таъкидлади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Белоруссия президенти Александр Лукашенко  АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан телефон орқали суҳбатларида  Россия Белоруссиянинг асосий иттифоқчисидир ва ҳеч қачон унинг ички ишларига аралашмаган деб айтди.

АҚШ ТИВ раҳбари ҳам бу суҳбатда Вашингтон давлатини Белоруссиянинг суверенитетини сақлаб қолиш тарафдори эканлиги ва бу мамлакат билан ҳамкорликларни ривожлантиршини қўллаб қувватлаётганини даъво қилди.

Александр Лукашенко АҚШ ва унинг Оқ уйдаги иттифоқчилари орасидаги зиддиятга жавобан, Белоруссия халқи барча ички ва ташқи ишларни ҳал қилади дея қўшимча қилди.

Август ойида Белоруссияда бўлиб ўтган президентлик сайловлардан кейин Александр Лукашенко 80 фойиз овоз тўпланиб, қайта мамлакат президенти бўлди.

Лукашенко Беллорусиядаги тартибсизликларда АҚШ ва баъзи Европа давлатларини айблаганди.

 

Ёрлиқ