октябр 25, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Россия давлати АҚШнинг Эронга қарши босимларини танқид қилди
    Россия давлати АҚШнинг Эронга қарши босимларини танқид қилди

Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова, АҚШдаги қурол яроқ лоббистлари ҳисобланадиган ҳарбий-саноат муассасаларини Эроннинг ҳарбий шерикларига қарши саботаж қилиши ва уларнинг йўлига тўсиқ яратишга уринаётганини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ўз сўзларида, АҚШнинг ҳарбий- саноат комплекси  Форс Кўрфази доирасидаги мамлакатларга қурол экспортини хаспўшлаш мақсадида, Эроннинг ҳарбий шериклари йўлига тўсиқлар яратаётганини маълум қилди.

АҚШнинг ҳарбий -саноат муассасалари ва комплекслари  бу мамлакатнинг сиёсий тизилмасига таъсир ўтказиб,  шунингдек ўзини иқтисодий манфаатлари ва мақсадларини гуё бу мамлакат ва унинг иттифоқчиларининг манфаатлари  ва мақсадлари сифатида кўрсатиб, турли механизмлардан фодйланиши билан  Вашингтон режимининг ташқи сиёсатларини шакллантириш ва илгари суришда муҳим рол ўйнайдилар.

 Россия ТИВ наттоғи Мария Захарованинг сўзлари 18 актяьрь куни Эронга нисбатан БМТнинг қурол-аслаҳа эмбаргоси муддатини тугаши ортидан АҚШ давлат котиби Майк Помпеони тарқатган баёнотида   Эрон билан қурол яроқ тижоратга бўлган БМТга аъзо давлатларга таҳдид қилгани билан бир пайтда тўғри келди.

Бироқ Хитой ва Россия вакиллари, ушбу  таҳдидлар Эрон ислом респубилкаси билан муносабатларига  таъсир қилмаслигини таъкидладилар.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ