октябр 26, 2020 12:21 Asia/Tashkent
  • Боку: Тоғли Қорабоғдаги яна бир шаҳар озод этилди
    Боку: Тоғли Қорабоғдаги яна бир шаҳар озод этилди

Озарбойжон республикаси армияси Тоғли Қорабоғ зоннасидаги Арманистон чегараси яқинидаги Қубодли шаҳрини арман қўшинлари ишғолдидан озод қилинганини эълон этди.

Кеча якшанба кечқурун Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ минтақасидаги  Қубодли шаҳрини озод этилганини таъкидлаб, Зангилон, Жароил ва бир нечта қишлоқларни озод қилинган дея изоҳлади.

Озарбойжон республикаси армияси  видеолавҳасида Қубодли шаҳрини озод қилиш жараёнии виртула тармоқда тарқатди.

Айни пайтда Озарбойжон республикаси ва Арманистон қўшма  баёнотида  бугун душанба тонгидан  икки томон ўртасида инсонпарварлик оташкесим ўрнатишларини эълон қилишди.

Ёрлиқ

Шарҳ