октябр 26, 2020 14:52 Asia/Tashkent
  • Путин Россиянинг Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларни ўлдиришдаги иштирокини рад этди

Россия президенти Москва давлатининг Афғонистондаги Америка қўшинларини ўлдиришда иштирок этгани ҳақидаги даъвони рад этди.

Кеча Россия президенти Владимир Путин  Россия телеканалига берган интервьюсида,  2020 йил 3-ноябрдаги АҚШ президентлик сайловида демократик партиясидан номзод -Жо Байденнинг Афғонистондаги амеркалик аскарларни ўлдирлишини учун Москва  мукофо тайинланган деган даъвосини рад этиб, буни ғалати ва асоссиз деъво деб атади.

Путин ўз сўзларида АҚШнинг энг юқори  ҳарбий даражадаги расмийлари Байденнинг даъвосига жавобан Россияга қарши бу даъвони тасдиқловчи даллилар йўқлигини таъкидлашмоқда дея қўшимча қилди.

Яқинда Нью-Йорк таймс газетаси  Россия ҳарбий развета хизмати Толибон гуруҳининг АҚШ қўшинларига қарши амалиётларига ҳомийлик қилган ва президент Дональд Трамп бу масалалардан март ойидан бери хабардор бўлган деб иддао қилди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилдан бери Афғонистонга терроризмга қарши кураш, хавфсизликни таъминлаш ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш баҳоналари билан бостириб киришди. Шу билан бирга мамлакатда хафсизлик таъминланмади ва террорчилик гуруҳлар фаолияти ҳамда гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ишлаб чиқариш жараёни ҳам кўпайиб кетди.

Афғонистон халқи ва ҳукумати бир неча бор АҚШ террорчи кучларини ўз мамлакатидан чиқишини талаб қилишган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ