октябр 27, 2020 16:09 Asia/Tashkent
  • Бангладешда минглаб одамлар норозилик намойиш ўтказишди

Бангладеш халқи Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан сўзларини қоралашда норозилик намойиш ўтказишди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, дунёнинг турли мамлакатларида Франция ҳукуматига қарши эътирозлар давомида  бугун ўн минглаб бангладешликлар Дакка кўчаларига чиқиб, француз ҳукуматини ислом азизи пайғамбари ва  ислом динига нисбатан ҳақоратларини кескин кескин қоралашди.

Сўнгги бир неча кун ичида  турли мамлакатлардаги шу жумладан Ироқ ва Покистондаги Франция элчихонаси олдида тўпланган халқ, француз ОАВ ининг ислом дини ва ислом пайғамбарига қарши ҳақоратли карикатураларини қаттиқ маҳкум этдилар.

Франция президенти,Эммануэл Макроннинг исломга қарши сўзларига исломий давлатларнинг расмийлари ҳам аксилмал кўрсатишди.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ