октябр 27, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • Афғонистон тинч аҳоли учун дунёдаги энг ҳалокатли жой
    Афғонистон тинч аҳоли учун дунёдаги энг ҳалокатли жой

БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси (UNAMA) бу мамлакатни тинч аҳоли учун дунёдаги энг хавфли макон эканлигини таъкидлади.

Бугун БМТнинг Афғонистондаги  ваколатхонаси  (UNAMA  Қатарнинг Доха шаҳрида Кобул ҳукумати ва Толибон вакилллари ўртасида бўлиб ўтган Афғонистон тинчлик музокараларининг бу мамлакатдаги зўравонликларни камайтиришга таъсири йўқлигини қўшимча қилди..

Сўнгги тўққиз ой ичида мамлакатда 6 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки жароҳатланган, бу эса Афғонистоннинг тинч аҳоли учун энг ҳалокатли жойга айлантирган.

БМТнинг Афғонистондаги  ваколатхонаси маълумотига биноан, Афғонистонда зўравонликларнинг юқори даражаси тинч аҳолига ҳалокатли таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Афғонистонда урушни тўхтатиш учун Кобул ҳукумати ва Толибон ўртасида Афғонистон тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида бошланди, аммо улар келишувга эришмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ