октябр 28, 2020 12:57 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари карантинга олинди
    Россия ТИВ раҳбари карантинга олинди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Ларвов коронавирус юқтирган шахс билан мулоқотда бўлгани сабаб ўзини карантинга олди.

Форс ахборот агентлигининг  хабар қилишича, Россия ТИВ-и  Сергей Лавров  Covid-19  юқтириб олган одам билан мулоқотда бўлганлиги учун уй карантинга олинган деб хабар қилган.

Россия ташқи ишлар вазирлигига кўра, мамлакат ТИВ раҳбарининг барча сафарлари ва учрашувлари бошқа вақтга қолдирилган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси, мамлакатнинг ТАСС ахборот агентлиги билан суҳбатда, Лавров вазиятини яхши дея атади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ