октябр 28, 2020 13:39 Asia/Tashkent
  • Пампеонинг Эронга қраши янги даъвоси
    Пампеонинг Эронга қраши янги даъвоси

Кеча АҚШ давлат котиби Майк Помпео диний эркинликлар Халқаро кунида билдирган баёнотида яна бир бор АҚШ режими сиёсатларига зид бўлган мамлакатларни шу жумладан Эрон ислом жумҳуриятини диний эркинликларни бузишда айблади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Майк Помпео ўз баёнотида Эрон, Хитой ва Шимолий Кореяни дунёдаги энг кўп  диний эркинликларни бузувчи мамлакатлар деб даъво қилди.

Эслатиб ўтамиз Вашингтон режими ўз сиёсатларига қарши бўлган давлатларни диний эркинликларни бузаётганликда айблаган.

Помпео олдин ҳам давлат департаментининг диний эркинлик бўйича йиллик ҳисоботида Эронда илоҳий динлар тарафдорлари жумладан насронийлар ва яҳудийларга нисбатан босим ўтказаётгани ҳақида даъво қилди.

Ушбу кулгули ва беъмаъни ҳисоботлар,  илоҳий динлар тарафдорлари шу жумладан насронийлар, ва яҳудийлар  Эрон ислом жумҳурияти жамиятида мусулмонлар билин тенг ҳуқуқларга эга бўлишидан ташқари Эрон парламентида ҳам ўз ваколатига эга бўлган вазиятида билдирилмоқда.

Эрондаги диний озчиликлар бир неча марта тарқатган  баёнотида, АҚШ расмийларининг Эрон ислом республикасидаги диний озчиликларнинг ҳуқуқлари тўғрисида баёнотлари асоссиз эканлиги  ва фақат анти эронлик мақсадлар билан сиёсий ташвиқот йўналишида баён этилаётганини эълон этганлар.

 Шу нуқтаи назардан Эрон парламентидаги оссурийлар ва хелдейлар вакили ҳамда оссурийлар Халқаро уюшмасининг бош котиби   Younathan Betkolia   Эрондаги насронийлар ҳеч қачон  инсон ҳуқуқларини иддао қиладиганларнинг сохта раҳмдилликига эҳтиёж сезишмайди дея таъкидлаганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ