октябр 28, 2020 14:59 Asia/Tashkent
  • Илҳом Алиев Арманистонга ҳомийлик қиладиган давлатларга таҳдид қилди
    Илҳом Алиев Арманистонга ҳомийлик қиладиган давлатларга таҳдид қилди

Озарбойжон республикаси президенти Арманистонни қўллаб-қувватлайдиган давлатларга таҳдид билан чиқди.

Озартож сайтининг кечанги хабарига кўра, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев  ўз мурожаатида  чет эл ҳужумларга қарши курашда Туркиянинг  " ЭФ -16" самолётлари билан Боку давлатини ҳимоя қилаётганини хабар қилди.

Озарбойжон президенти  Минск гуруҳининг яроқсизлигини таъкидлаб, Боку давлати ўзининг халқаро ҳуқуқидан ташқари амал қилгани йўқ ва Арманистон  ҳудудларига кирмаган, фақатгина мамлакатнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилмоқда дея изоҳлади.

Илҳом Алиев фарқ қилувчи бошқа позициясида,  Озарбойжон республикасини ўз ҳудудларига ҳарбий-сиёсий йўл билан қайтишига тўхталиб,  бир томондан оташкесимдан сўз очадилар ва бошқа томондан улар Арманистонга қурол етказиб беришмоқда, бу нимани англатади?! деб эълон этди.

Озарбойжон президентининг сўзларига биноан, унинг мамлакати аҳолиси Тоғли Қорабоғ келажагини фаровон ва хавфсиз минтақа сифатида билади ва  озаройжонликлар  минтақага қайтиб келганидан кейин арманлар билан тинч яшашади.

Эслатиб ўтамиз Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ихтилфолар мавжуд. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича икки томоннинг баҳслари ва можаролари 1988 йили бошлангади.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ