октябр 28, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: Европада коронавирус  натижасида ўлим ҳолатлари 40 фойизга кўпайган
    ЖССТ: Европада коронавирус натижасида ўлим ҳолатлари 40 фойизга кўпайган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада коронавирус тарқалишидан бери ўлим ҳолатларини 4 фойизга кўпайганлиги ҳақида хабар қилди.

Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти наттоғи Маргарет Ҳаррис БИ БИ СИ га берган интервьюсида, Европада коронавирус натижасида ўлим ҳолатлари тобора ўсиб 4 фойизга ошган, Франция, Испания, Британия, Нидерландия ва Россияда ўлим ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткичи қайд этилмоқда дея изоҳлади.

Ҳаррис ўз сўзларида,  Европада коронивирус билан касалланиш ҳолатини кескин ошишидан хавотир билдириб,  Европаниг бир қатор мамлакатларида шифохонлари касаллар билан тўлган деб қўшимча қилди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти,  Бош директори Тедрос Адҳаном ҳам  барча мамлакатлара коронавирус билан касалланиш ҳолатларии кескин кўпайиб бораётганидан ташвиш билдириб,  ушбу хавфли вирус қаршисида таслим бўлмасликни ва қарши курашни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Сўнгги кунлар ва ҳафталарда коронавирус кассаллари сонини хавотирланарли даражада ошиши, Европа ҳукуматларини маҳаллий ҳокимияти ва хақларнинг эътирозларига қарамай  жиддий ва қатъий чоралар кўриб чиқишига ундаган.

Расмий статистика маълумотларига асосан, Европа қитъасида коронавирус тарқала бошланганидан бери 8 миллион 870 минг нафардан кўпроқ инсонлар бу вирусга мубтало бўлиб улардан 255 минг нафар вафот этган ва 3 миллион 548 минг киши ҳам тузалган.

  •  

Ёрлиқ

Шарҳ