октябр 29, 2020 15:02 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси ва Арманистон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар тўхтатилгани йўқ

Арманистон республикаси Мудофаа вазирлиги Озарбойжон кучларини сулҳ битимини бузганликда ва Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида, Арманистон кучарининг позицияларига ҳужумларни давом этишида айблади.

Бугун Арманистон Мудофаа вазирлиги тўқнашувлар турли жойлардаа, жумладан Тоғли Қорабоғнинг  Хожаванд, Фузулий ва Қубодлида кучайиб бораётганини эълон қилди.

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам тўқнашувлар давом этаётганини тасдиқлаб,  Озарбойжон республикаси армияси  томонидан ўз армиясини бир нечта базаларини нишонга олингани ва бу ҳужумда бир қатор арманистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлгани ва ё ки жароҳатланганини билдирди.

Сўнгги хабарларга кўра, сўнгги 24 соат ичида  Арманистон ҳарбий  базасининг 2 танк, 2 катюша, 14 артиллерия ва 6 ҳарбий машиналари нобуд этилган.

Аввалроқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Озарбойжон кучлари   арман ҳарбийлари билан тўқнашувда яна 13 та қишлоқни озод қилишганини маълум этганди.

Эслатиб ўтамиз Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ихтилфолар мавжуд. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича икки томоннинг баҳслари ва можаролари 1988 йили бошлангади.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.

Ёрлиқ

Шарҳ