ноябр 03, 2020 12:20 Asia/Tashkent
  • Кобул терактидан сўнг Афғонистонда мотам куни эълон қилинди
    Кобул терактидан сўнг Афғонистонда мотам куни эълон қилинди

Бугун Афғонистон ҳукумати Кобул терактидаги қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириш учун мамлакатда оммавий мотам эълон қилди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси мухбириниг хабар қилишича, Афғонистон президенти саройи шу куни чет элдаги элчихоналар томларида ушбу мамлакат байроғи ярим туширилган ҳолда бўлади деб маълум қилди..

Эслатиб ўтамиз кеча Кобул университетитда содир бўлган ва ўнлаб одамларнинг қурбон бўлиши ёки ярадор бўлишига олиб келган,  террорчилик ҳужум Афғонистон халқи, ҳамда хорижий давлатларнинг жумладан Эрон ислом жумҳуриятининг расмийлариниг ғазабига сабаб  бўлди ва улар бу терактни инсоний фожеа ва уруш жинояти деб баҳоладилар.

Толибон гуруҳи эса Кобул университентининг юридик факултетига қилинган ҳужумга алоқадолигини рад этди. Эслатиб ўтамиз, кеча  3 террорчи Кобул унивеситетига кириб талабаларни ўққа тутишди.

Ҳужумдан кейин Кобул университети хавфсизлик кучлари томонидан қўршовга олинди ва давлат кучлари ва террорчилар ўртасидаги отишмада камида 20 киши  қурбон бўлиб, 20 нафар ҳам жароҳат олди.

Тўқнашувда қурбон бўлан ва ярадорларнинг айримлари талабалар бўлиб,  Кобул университетига ҳужум қилган терорчилар ҳам хавфсизлик кучлар томонидан йўқ қилинган.

 

Ёрлиқ